ЎзА Ўзбек

19.09.2018 Чоп этиш версияси

Пора рад этилди ёки минг доллар бермоқчи бўлган шахс ушланди

Пора рад этилди ёки минг доллар бермоқчи бўлган шахс ушланди

Мансабдор шахслар пора олса, "ўзи улар шунақа, нафснинг қули-да", деймиз. Лекин уларга пора бераётган ким? 

Айрим ҳолларда ҳалол ишламоқчи бўлган раҳбарни ҳам одамларнинг ўзи бузишга ҳаракат қилади. Очиқчасига пора бермаса-да, совға-салом бериб, ён-атрофида парвона бўлиб, уни шунга ўргатади.
Аммо жамиятда таклиф этилаётган порани рад этиш ҳолатлари учраётгани жуда қувонарли. 

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси Томди тумани бўлими бошлиғи А.У.га “Агробанк”нинг Томди тумани филиали собиқ бошқарувчиси Р.М. терговга қадар текширув материали бўйича жиноят иши қўзғатмаслик ва ишни ўзининг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериши эвазига 1000 АҚШ доллари беришни таклиф қилади. 

Департамент ва вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда собиқ банк бошқарувчиси Р.М. таниши А.Б. орқали департаментнинг вилоят бошқармаси биноси олдида таклиф қилинган пул маблағидан 500 АҚШ долларини пора тариқасида А.У.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5 341
ЎзА