ЎзА Ўзбек

26.02.2020 Чоп этиш версияси

Пора беришга уринган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Пора беришга уринган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимининг жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари томонидан Мирзачўл туманидаги “Ержар” темир йўл бекатида тепловоз машинисти Т. Н. ва ёрдамчиси А. Ж. 60 литр дизел ёқилғини ҳудудда яшовчи фуқарога сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланади.

Шунда қонунбузар Т.Н. Жиззах вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимининг жиноят қидирув бўлинмаси тезкор вакили, катта лейтенант Мирсаид Собировга 500 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилди.

Бу пул эвазига қонун посбони ҳужжатларни жавобгарликни енгиллаштирадиган тарзда расмийлаштириши керак эди. Аммо бундай бўлмади ва катта лейтенант Мирсаид Собиров ҳолат юзасидан тегишли идораларга мурожаат қилди.

Шундай қилиб, Т.Н. ички ишлар органи ходимига 500 АҚШ доллари миқдорида пора берган вақти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўз хавфсизлик бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими ҳамда Ховос транспорт прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланди.

Юз берган мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

1 212
Т.БЕКНАЗАРОВ, ЎзА