ЎзА Ўзбек

12.07.2019 16:12 Чоп этиш версияси

Поп ва Мингбулоқ туманларида фойдаланишдан чиққан қанча ер ўзлаштирилади?

Поп ва Мингбулоқ туманларида фойдаланишдан чиққан қанча ер ўзлаштирилади?

Жаҳон банки экспертларидан иборат бир гуруҳ мутахассислар Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида жорий этилаётган Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясининг ижросини ўрганди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев қабул қилинган ўн йиллик концепция орқали 1 миллион гектардан ортиқ майдон қайта қишлоқ хўжалигига фойдаланишга топширилиши, нафақат янги ерларнинг қайтарилиши, балки ерларга нисбатан давлат-хусусий шерикчилик механизмини қўллашга эришилишини алоҳида таъкидлади.

Концепцияга мувофиқ мазкур туманларда қиймати 20 миллион долларга тенг 8 минг 140 гектар майдон ўзлаштирилади. Маблағнинг 15 миллион долларга тенг қисми халқаро молия институтлари, 5 миллион доллари ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Тадбир давомида Жаҳон банкининг сув ресурсларини бошқариш бўйича етакчи мутахассиси Азад Абдулҳамид, Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича етакчи мутахассиси Сергей Зоря ҳамда Жаҳон банкининг Олмаота вилоятидаги офиси лойиҳа раҳбари Анимеш Шривастава ва бошқалар Поп туманидаги “Art Soft Cluster” корхонаси, Чодак массивидаги 3 минг 500 гектар фойдаланишдан чиққан суғориладиган майдонларни, “Ғурумсарой-2” насос станцияси ва бошқа мажмуаларни кўздан кечиришди.

photo5278698180868942657.jpg

– Бугунги кунда “Art Soft Cluster” корхонасида 3 мингдан ортиқ ишчи хизмат қилмоқда, – дейди корхона раҳбари ўринбосари Фазлиддин Сайфиддинов. – Янги фойдаланилмаган ерларнинг ўзлаштирилиши натижасида яна мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Муҳими, ҳудуд обод бўлиб, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш тизими такомиллашади. Худди шундай тажриба Марокашда ҳам кенг қўлланилаётган бўлиб, ерларнинг 50 фоизи хусусий секторлар томонидан молиялаштирилган.

Қабул қилинган имтиёзлар сарфланаётган сувнинг исроф бўлишини олдини олиш билан бир қаторда республика қишлоқ хўжалигида икки мартадан, ҳаттоки, йилига айрим вилоятларда уч мартадан ердан фойдаланишга кенг имконият яратиб беради.

А.Мусаев, ЎзА
1 270