ЎзА Ўзбек

15.08.2018 10:38 Чоп этиш версияси

Полиэтилен ўрам божхоначиларнинг диққатини тортди

Полиэтилен ўрам божхоначиларнинг диққатини тортди

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабарига кўра, Наманган вилояти “Косонсой” чегара божхона постида қўшни давлатдан пиёда равишда кириб келган фуқаро Х.Ю. тўхтатиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг қўл юклари орасидаги полиэтилен ўрам божхоначиларнинг диққатини тортди.

Ушбу ўрам холислар иштирокида очиб кўрилганида, унинг ичига 50 грамм наркотик модда яширилганлиги аниқланди.

Хўш, фуқаро Х.Ю. ушбу наркотик моддаларни кимга етказишни кўзлаган эди?

Шу мақсадда Наманган шаҳрида тезкор тадбир давом эттирилди ва наркотик моддаларни “интиқлик” билан кутаётган фуқаролар Д.Қ. ва Ш.Ш. ҳам қўлга олинди.

Наманган вилояти Марказий дорихонасининг хулосасига асосан тезкор тадбир давомида далилий ашё сифатида олинган наркотик моддалар 50 грамм оғирликдаги “гашиш” эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш ва суриштирувга жалб этиш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда.

ЎзА
6 133