ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Покистонда Наманган савдо уйлари иш бошлайди

Покистонда Наманган савдо уйлари иш бошлайди

Бу борада ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув жорий йилнинг 7 ноябрида Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда Покистоннинг “Najeb Consultants Pvt” компанияси раҳбари Нажиб Мушрак Вохра томонидан имзоланди.

Ушбу ҳужжатга кўра, Покистоннинг Карачи, Лаҳор, Пешовар ва Мултон шаҳарларида Наманган савдо уйлари очилади. “Najeb Consultants Pvt” компанияси билан ҳамкорликда очиладиган бу савдо офисларида Наманган вилоятида ишлаб чиқарилган текстил ва бошқа енгил саноат маҳсулотлари ҳамда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилади.

1.jpg

“Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг мазкур шакли икки томонлама манфаатли бўлади. Зеро, ҳозиргача Ўзбекистон маҳсулотларини Афғонистон орқали Покистонга сотилишини йўлга қўйганмиз. Покистонда Наманган савдо уйларининг очилиши савдо алоқаларини тўғридан-тўғри йўлга қўйишнинг самарали воситаси сифатида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги экспорт-импорт амалиётларини кенгайишига хизмат қилади, дейди Нажиб Мушрак Вохра.

Учрашувда вилоят ҳокими томонидан Покистон шаҳарларида очилаётган Наманган савдо уйлари билан бир қаторда вилоятнинг Поп туманида йирик логистика марказини ташкил этиш таклифи билдирилди. Нафақат Наманган, балки водийнинг бошқа вилоятларидан ҳам маҳсулотларни йиғиш ва қадоқлаш учун қулайлик яратиш имкониятини берадиган лойиҳа тўғрисидаги бу таклиф ҳам покистонлик ишбилармонда катта қизиқиш уйғотди.

1 167
Акромжон САТТОРОВ, Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА