Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 17:19 Чоп этиш версияси

Пиво, ароқ ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар қўшимча бадал тўлайди

Пиво, ароқ ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар қўшимча бадал тўлайди
Эндиликда, пиво, ароқ ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар 2018 йил 1 июндан Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига бадал тўлайди.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

Эндиликда, пиво, ароқ ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар 2018 йил 1 июндан Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига 1 дал (1 дал – 1 декалитр, яъни 10 литрга тенг) сотилган пиво ҳажмидан – 2000 сўм, 1 дал сотилган ароқ ҳажмидан – 5000 сўм, 1 минг дона сотилган сигаретдан – 1000 сўм тўлаб борадилар.

Ушбу тўловлар ҳар ой якунлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тўланиши тартиби жорий этилди.

Шунингдек, ушбу йиғимлар фойда солиғи солиқ солинадиган базани аниқлашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чегирилади.

ЎзА
12 245