Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2018 15:52 Чоп этиш версияси

Намунали тураржойдан намуна тополмаганлар

Намунали тураржойдан намуна тополмаганлар
Гап шундаки, у уч йил аввал тумандаги Янгитурмуш қишлоғида қурилган янги уйларнинг бирини сотиб олган эди. Орадан шунча вақт ўтса-да, фуқаронинг боши муаммодан чиқмади...

Пешку тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг “Ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғини, Янгитурмуш қишлоғида яшовчи фуқаро Ботир Раҳматов мурожаат қилди.

Мурожаатда таъкидланишича, фуқаро 2015 йил 31 майда ўзи истиқомат қилувчи қишлоқда қурилган намунали турар жойдан сотиб олган. Ўша пайтдан буён яшаб келаётган ҳовлида иситиш мосламаси (котёл), раковиналар ўрнатилган бўлса-да, сотиб олганидан бери бирор марта ишламаган, яъни сифатсиз ускуналар ўрнатилган. Хонадон эшикларига қулфлар ўрнатилмаган. Шунингдек, уйнинг ичкари қисми деворлари сифатсиз таъмирланганлиги сабабли деворларда тирқишлар пайдо бўлган, ҳовлининг супа қисми ҳам тўлиқ таъмирланмаган. Фуқаро 3 йилдан бери қурилиш ташкилоти раҳбарига қайта-қайта мурожаат қилавериб чарчаган.

Пешку тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари мазкур мурожаат юзасидан ўрганиш олиб борди ва истеъмолчи таъкидлаган камчиликлар ҳақиқат мавжуд экани аниқланди. Қурилиш ташкилоти раҳбар ва ходимларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” қонуни асосида тушунтиришлар берилди. Қурилишда йўл қўйилган камчиликлар қурилиш ташкилоти томонидан бартараф қилинди.

ЎзА
10 464