Карантин даврида касаллик юқиши хавфидан келиб чиқиб, Республика махсус комиссияси қарори билан вақтинчалик чора сифатида пенсия ва нафақа пуллари пластик карталарга ўтказилаётган эди.

Жорий йил 13 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириғи билан айрим пенсионерларимизнинг эътирозлари ҳисобга олиниб, ушбу тартиб бекор қилинди.

Эндиликда, АТ Халқ банкининг аввалги амал қилиб келинган пенсия тарқатиш тизими, яъни банк сайёр кассалари маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган тўлов графиклари асосида ҳар ойнинг 4 санасидан 27 санасига қадар карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда пенсия ва нафақа пуллари нақд шаклда нафақа олувчи ва пенсионерларнинг яшаш манзилларига етказиб берилади.

Шу билан бирга, пенсия ва нафақа пулларини Халқ банки пенсия овердафт карталари орқали олиш истагини билдирган пенсионерлар Халқ банки ходимлари орқали ёки тўғридан-тўғри банкнинг ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Пенсия овердрафт картасининг қулайликлари:

-Пенсия ва нафақа пуллари ойнинг бошида, яъни 5 санагача пластик карталарига тушади;

-Ойлик пенсия миқдорининг 50 фоизигача овердрафт кредити олиш имконияти мавжуд;

-Халқ банки ва бошқа тижорат банклари банкомати ва кассаларидан нақд пул олинганда овердрафт карталаридан банк хизмат ҳақлари ундирилмайди;

-Пенсия картасидаги қолдиқ маблағларга Халқ банки томонидан йиллик 8% устама ҳақ тўланади;

-Пенсия овердрафт картасини очиш бепул;

Пенсия ва нафақа билан боғлиқ саволларингиз бўлса, кеча-ю - кундуз тартибда ишлаётган 11-06 ёки (71) 210-20-02 “Ишонч телефонлари”га қўнғироқ қилишингиз мумкин. Шунингдек, барча ҳудудий филиалларимизга ҳам телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин (ҳудудий филиалларимиз телефон рақамларини кўриш учун мазкур ҳаволага киринг).

Ҳурматли фуқаролар! Карантин даврида кўчага чиқманг ва биз сизнинг пенсия ва нафақа пулларингизни белгиланган график муддатларидан кечиктирмаган ҳолда уйингизга етказиб берамиз!

Банк Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пенсия ва нафақа пулларини нақд пулда тўлаш юзасидан АХБОРОТ