Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2018 12:26 Чоп этиш версияси

Педагоглар учун қувончли воқеа

Мамлакатимизда барча соҳалар қаторида мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, болаларни ҳар томонлама соғлом вояга етказиш учун шарт-шароит яратиш, уларни таълим жараёнига муносиб тайёрлашда жонкуяр, фидойи ва малакали педагог кадрлардан мақсадли фойдаланиш, соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори соҳа ходимлари учун яна бир қувончли воқеа бўлди.

– Мазкур қарор бизни жуда қувонтирди, – деди пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 106-МТМ раҳбари Шаҳло Валиева. – Бу юксак эътибор меҳнатимизни муносиб баҳолаш билан бирга, педагог кадрларнинг ўз касбига меҳрини янада оширади, бола тарбиясига масъулият ва изланувчанлик билан ёндашиб, билдирилган ишончни оқлашга ундайди. Ёшларда касбимизга қизиқишни, бизда эса у билан фахрланиш туйғусини янада оширади.

Гулноза Бобоева, ЎзА
9 167