ЎзА Ўзбек

15.08.2018 11:40 Чоп этиш версияси

Педагоглар қўшимча рағбатлантирилади

Педагоглар қўшимча рағбатлантирилади

Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог кадрлари рағбатлантирилади.

Президентнинг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 ноябрга қадар илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог кадрларни фаолиятининг натижавийлиги асосида рағбатлантиришнинг шаффоф тизимини жорий этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритишга топшириқ берилди.

ЎзА
9 448