Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2018 17:30 Чоп этиш версияси

Педагог ва талабалар фахрийлар хонадонида

Педагог ва талабалар фахрийлар хонадонида Бухоро давлат университетининг мактабгача ва бошланғич таълим факультети педагог ва талабалари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрийлар ҳолидан хабар олиб, уларга ғамхўрлик кўрсатмоқда, уй юмушларида кўмаклашмоқда.

Улар шаҳарнинг Абдурауф Фитрат маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аминжон Аҳмеджонов хонадонида ҳам бўлиб, отахонни байрам билан қутладилар.

4.jpg

Аминжон ота суронли йилларнинг оғир машаққатлари ҳақида сўзлаб, ёшларга тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиш, ўқишда, ишда фидойи бўлишларини уқтирди.

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
16 490