Пайариқ тумани ҳокими карантинда
Самарқанд вилояти Пайариқ туман ҳокими Д.Мусинов юртимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган пайтда Туркия республикасида хизмат сафарида эди.
Самарқанд вилояти Пайариқ туман ҳокими Д.Мусинов юртимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган пайтда Туркия республикасида хизмат сафарида эди.
Карантин эълон қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланган пайтда юртимизга қайтиб келган ҳоким айни пайтда карантинда. Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий маълумотида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарорига асосан, чет давлатлардан қайтган фуқаролар 14 кун давомида уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлиши белгилаб қўйилган. Шу муносабат билан бугунги кунда туман ҳокими Д.Мусинов карантинда бўлиб, соғлиғида ҳеч қандай салбий ўзгаришлар йўқ ва карантин даври тугагандан сўнг яқин кунларда иш фаолиятини бошлайди.