Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.09.2017 18:57 Чоп этиш версияси

Партия фракциясининг навбатдаги йиғилиши янги қарорларнинг аҳамиятига бағишланди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида ўтган ҳафтада Президентимиз томонидан қабул қилинган қатор қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Президентимизнинг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур соҳада янги вазифаларни белгилаб берди. Қарор асосида мактабгача таълим бўйича янги тизим шаклланади.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг амалга оширилиши қатор ижтимоий масалалар, хусусан, бандликни таъминлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий кўмак бериш, боқувчисини йўқотган оилаларни қўллаб-қувватлашни янада кучайтиради.

Мазкур қарор ижроси бўйича алоҳида иш режа ишлаб чиқиш, унинг бажарилиши устидан самарали депутатлик назоратини ўрнатишга келишиб олинди.

Йиғилишда, шунингдек, Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ҳамда 15 сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларини тарғиб-ташвиқ этиш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Нурилло Насриев, ЎзА
1 498






Все о погоде - Pogoda.uz