Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

30.07.2018 19:14 Чоп этиш версияси

Партия фаолиятига танқидий назар

Партия фаолиятига танқидий назар
Тошкентда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгашининг ХIII Пленуми бўлиб ўтди.

photo5393420975002986852.jpg

Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши вакиллари, маҳаллий партия ташкилотлари раҳбарлари, депутатлар иштирок этди. 

Пленумда партиянинг Тошкент вилояти кенгашининг жорий йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ва келгуси режалари муҳокама қилинди. 

Тадбирда партиянинг топшириқларини, ўз олдидаги вазифаларни бажаришда сусткашлик ва камчиликларга йўл қўяётган туман, шаҳар кенгашлари фаолияти танқид қилинди. 

Пленум якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА
3 972