ЎзА Ўзбек

12.07.2019 11:27 Чоп этиш версияси

Партия етакчиси ЕХҲТ экспертлари билан учрашди

Партия етакчиси ЕХҲТ экспертлари билан учрашди

2019 йил 11 июль куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгашида партия раиси Алишер Кадиров Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси делегацияси раҳбари - сайловлар бўйича департамент бошлиғи Александр Шлык, сайловлар бўйича маслаҳатчи Ульви Ахундлу, ЕХҲТнинг Парламент ассамблеяси дастурлари бўйича ходими Фарима Дафтарилар билан учрашди.

Учрашувда экспертларга партиянинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни, партия томонидан илгари сурилаётган ғоя ва ташаббуслар, шунингдек бугун партия томонидан олиб борилаётган амалий ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Самимий ва дўстона руҳда кечган мулоқотда ЕХҲТ ДИИҲБ вакиллари жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда партиянинг иштироки юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олди.

ЎзА
2 232