ЎзА Ўзбек

14.10.2019 Чоп этиш версияси

Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Парламент қуйи палатаси расмий веб-сайтида маълум қилинишича, айни кунларда Сербия пойтахти Белградда Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Ассамблеяда 1 минг 700 дан ортиқ парламент аъзолари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда фуқаролик жамияти ҳамкорлари қатнашяпти. Эътиборлиси, унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда соғлиқни сақлашнинг умумий қамровига эришиш борасидаги сўнгги ишланмалар муҳокама қилинмоқда.

Мазкур Ассамблеяда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

1 382
ЎзА