Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.10.2017 17:46 Чоп этиш версияси

Парламент журналистикаси: замонавий усуллар ва ёндашувлар

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамкорлигида шу мавзуга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

2017-2018 йилларда Ўзбекистонда парламент, таҳлилий журналистика салоҳиятини такомиллаштириш масалалари лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда маҳаллий ва хорижий медиа ташкилотларининг етакчи экспертлари парламент ҳаётини ёритишга ихтисослашган журналистлар, журналистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар билан машғулотлар ўтказди.

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида парламентнинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлат бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, парламент ва жамоатчилик назорати механизмларини амалга оширишни давом эттиришдаги ролини ошириш белгилаб қўйилган. Бу йўналишдаги ишлар самарадорлиги, мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда эса оммавий ахборот воситаларининг ўрни муҳим аҳамият касб этади.

Шу маънода парламент журналистикасининг услуб ва қоидаларини мукаммал ўзлаштириш, бу борада хорижий журналистиканинг илғор тажрибасидан унумли фойдаланиш самарали ҳисобланади.

Семинар-тренингда иштирокчилар парламент журналистлари фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари, депутатлар фаолияти ҳақида материаллар тайёрлаш, парламент журналистикасининг сифати, ОАВнинг жамият таълимидаги роли каби мавзуларда маърузалар тинглади, интерфаол усулда ўтказилган назарий ва амалий машғулотларда қатнашди.

Улуғбек Асроров, ЎзА
2 066






Все о погоде - Pogoda.uz