ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Пандемиянинг нарх-навога таъсирини аниқ чоралар енгмоқда

Пандемиянинг нарх-навога таъсирини аниқ чоралар енгмоқда

Бухоро вилоятида давлат солиқ органларидан деҳқон бозорларига 56 нафар, дорихоналарга 39 нафар ҳамда йирик озиқ-овқат дўконларига 159 нафар жами 254 нафар ходим бириктирилган. Улар озиқ-овқат ва зарур тиббий воситалар нархлари устидан қатъий назорат олиб бормоқда.

Бухоро шаҳридаги “Улгуржи деҳқон бозори” вилоят аҳолисини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминловчи йирик савдо мажмуаси ҳисобланади. Ишчи гуруҳи маҳсулотларга талаб ва таклифни ўрганиш ҳамда нархлар барқарорлигини сақлашни назоратга олиш учун ушбу бозор фаолияти билан танишди.

photo_2020-03-26_12-13-23.jpg

Эътиборлиси, вилоятнинг барча туманларига мазкур бозор орқали ҳар куни 180-210 тоннагача картошка маҳсулоти етказиб берилмоқда. 

Вилоятдаги 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ёрдамида эса бир марталик тиббий ниқоблар ва антисептик воситаларининг керакли миқдорда етказиб берилиши ҳам йўлга қўйилган.

photo_2020-03-26_12-13-29.jpg

Таъкидлаш лозим, барча жойларда бўлгани каби вилоятда ҳам кучайтирилган карантин даврида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ, Миллий гвардия ва давлат солиқ органлари ходимлари ҳамкорлигида мавжуд 132 та тунги ва кундузги дам олиш масканлари тўлиқ ёпилди.

Бухоро вилояти ДСБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, вилоят ҳудудидаги жами 1187 та умумий овқатланиш шохобчаси, 39 та ресторан, 35 та бар, 148 та кафе ва 121 та тўйхоналар ҳамда барча “Буюм бозори ва савдо комплекслари”нинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

photo_2020-03-26_12-13-32.jpg

Вилоятда фақатгина тайёр овқатларни етказиб бериш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Воҳада коронавирус профилактикаси натижасида деҳқон бозорлари ёпилмади. Уларнинг иш тартиби ўзгаришсиз қолдирилди.

961
Зариф Комилов, ЎзА