Коронавирус пандемияси барча соҳаларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Сайлов билан боғлиқ муносабатлар ҳам бундан мустасно эмас.

Статистик маълумотларга кўра, ҳозирга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 1 нафар, Сенатда 5 нафар, маҳаллий кенгашларда 109 нафар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари бўйича 24 нафар, туман ва шаҳар кенгашлари бўйича 85 нафар депутатлик ўринлари турли сабабларга кўра бўшаган.

Марказий сайлов комиссиясининг видеоконференция шаклида ўтказилган мажлисида “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор муҳокама этилди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов Низомни ишлаб чиқиш жараёнида хорижий давлатларида бўлиб ўтган сайловлар жараёнлари, уларда қўлланилган амалий тажриба чуқур ўрганилганини таъкидлади.

Марказий сайлов комиссияси аъзолари икки марта халқаро вебинарда иштирок этиб, пандемия шароитида сайловлар ўтказган мамлакатлар сайлов комиссиялари билан мулоқот ўтказган.

Бўшаб қолган ўринларга ўтказиладиган сайловларда иштирок этадиган юртдошларимизнинг саломатлигини муҳофаза қилиш асосий эътиборда бўлади. Сайловларнинг хавфсиз, қонунчилик талабларига мувофиқ очиқ ва ошкора ўтказиш учун барча зарур чоралар кўрилади.

Сайловни ўтказиш муддатини белгилаш ҳақидаги қарор Коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий (шаҳар, туман) махсус комиссияси вакиллари иштирокида муҳокама қилиниб, кейин қабул қилинади.

Сайловга оид қарор қабул қилинишидан аввал ушбу сайлов округи ҳудудининг эпидемиологик харитаси ишлаб чиқилади ҳамда махсус комиссиянинг хулосаси олинади. Эпидемиологик ҳолат ҳақидаги хулосага кўра, сайловни ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилса, сайловни ўтказиш муддатини белгилаш эпидемиологик осойишталик қарор топганидан сўнг кўриб чиқилади.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга 5 кун қолганида бошланиб, бир кун қолганида якунланади. Сайлов бюллетенлари дезинфекция қилинади ва махсус кийимлар билан ҳимояланган ҳолда етказилади.

Овоз бериш биносини дезинфекция ишлари овоз беришгача ва ундан сўнг ҳам амалга оширилади. Овоз бериш биноси дезинфекция қилинганидан сўнг ушбу бинога овоз бериш вақтигача кириш тақиқланади.

Сайловчилар сайлов участкасига тиббий ниқоб таққан ҳолда етиб келади ва сайлов биносига киришдан олдин участка сайлов комиссияси томонидан берилган янги ниқобга алмаштиради, ишлатилган ниқобни махсус идишга ташлайди. Сайлов участкасига киришда сайловчиларнинг оралиқ масофаси камида 2 метрни ташкил қилиши шарт.

Овоз бериш хонасига киргунга қадар сайловчиларнинг ҳарорати ўлчанади. Қўлларига дезинфекция қилувчи суюқлик сепилади ва ҳар бирига тиббий (винил, латекс) қўлқоплар берилади. Тана ҳарорати 37 градусдан юқори бўлган ҳамда касаллик аломатлари бўлган сайловчилар овоз бериш биносига киритилмайди.

Сайловчи сайловчилар рўйхатига имзо қўйиш, сайлов бюллетенини олиш ва унга белги қўйишда тиббий қўлқопда бўлиши шарт.

Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва тегишли ҳудудий комиссиялар раислари, соғлиқни сақлаш, сиёсий партиялар, ҳокимликлар масъул ходимлари иштирок этган видеоанжуманда муҳокама қилинган қарор бўйича мулоҳазалар билдирилди.

Пандемия шароитида сайловларни беталофат ўтказишга қаратилган қарорда белгиланган қоидаларга тўлиқ риоя этилиши сайловчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пандемия вақтида бўшаб қолган 85 депутатлик ўрни учун сайлов бўлади