ЎзА Ўзбек

10.09.2019 Чоп этиш версияси

Пахта мавсумида асосий масала ҳаракатланиш қоидаларига риоя этиш

Пахта мавсумида асосий масала ҳаракатланиш қоидаларига риоя этиш

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари пахта мавсуми давомида мутасадди ташкилотлар томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ишларида амалга оширилиши лозим бўлган талаблар юзасидан тегишли тизимли профилактик тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Навбатдаги профилактик тадбир вилоятдаги йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар масъул ходимлари ва ҳайдовчилари иштирокида ўтказилди. 

Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбир давомида масъул ходимлар ва ҳайдовчиларга йўловчиларни ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, газда ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланишда белгиланган техник регламентга риоя этиш, қолаверса амалдаги тартиб асосида пахта мавсумига жалб этилганда, махсус жиҳозланган ЙПХ патруль автомобили кузатуви ёрдамида автобуслар жамланмасида ҳаракатланиш қоидалари, шунингдек, автобуслар техник ҳолатини мунтазам назорат қилиб бориш лозимлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
Ўз ўрнида, йўловчиларга хавфсиз, сифатли ва намунали хизмат кўрсатиб, вилоятда бўлиб ўтаётган ҳар қайси тадбирларга яқиндан амалий ёрдам бераётган йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар масъул ходимлари ва ҳайдовчиларига миннатдорлик билдирган ҳолда, мавсумий тадбирларда ҳам асосий масала ҳаракатланиш қоидаларига риоя этиш лозимлигини сўраб қоламиз.

Рустам Асқаров,
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ 
Матбуот бўлинмаси бошлиғи

2 738
ЎзА