Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 12:22 Чоп этиш версияси

Озон – атмосфера ҳимоячиси

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицейда 16 сентябрь – Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, мутахассислар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар қатнашди.

Мутахассисларнинг фикрича, озон атмосфера софлигини таъминлайди. Қуёшдан келаётган ультрабинафша нурларни қайтаради. Аммо афсуски, кундалик турмушда фойдаланилаётган айрим маиший техника турлари, пардоз воситаларидаги озон қатламини емирувчи моддалар – хлорфторуглеродли бирикмалар озон қатламининг ҳимоя функцияси сусайишига, ҳатто «озон дарчалари» ҳосил бўлишига сабаб бўлмоқда. Ультрабинафша нурларининг баъзилари ерга тушиши оқибатида эса саратон, ўсма, тери-таносил касалликлари кўпаймоқда.

Тадбирда ўқувчиларга озон қатлами ва унинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар ҳамда озон қатламини ҳимоялашга қаратилган халқаро ва миллий ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
1 731






Все о погоде - Pogoda.uz