ЎзА Ўзбек

10.02.2020 Чоп этиш версияси

Озодбек Назарбеков маданият ва санъат соҳаси вакилларининг олий таълимга қамрови ҳамда бошқа масалалар юзасидан мажлис ўтказди

Озодбек Назарбеков маданият ва санъат соҳаси вакилларининг олий таълимга қамрови ҳамда бошқа масалалар юзасидан мажлис ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Президентимизнинг 2020 йил январь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисида сўзлаган нутқи ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, режалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Таълим муассасалари раҳбарлари билан очиқ, конструктив, самимий руҳда ўтказилган учрашувда соҳадаги долзарб масалаларга жиддий эътибор қаратилди.

photo5334610133847747870.jpg

photo5334676705840835700.jpg

Маданият вазири О.Назарбеков давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида маданият ва санъат соҳаси вакиллари, тизимдаги олий таълим даргоҳлари мутасаддилари зиммасига ҳам жиддий вазифалар қўйилганини таъкидлади.

Олий таълимга қамровни кенгайтириш, айниқса, қизларга алоҳида эътибор қаратиш, билим олиш истагидаги йигит-қизлар учун зарур шароитларни яратишга доир амалий таклиф ва тавсиялар юртимизнинг кенг жамоатчилиги, таълим соҳаси вакиллари, ота-оналар, ёшлар томонидан қизғин кутиб олинди. Шу билан бирга маданият ва санъат муассасаларига алоҳида эътибор қаратиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги маданият объектларини барпо этиш бўйича амалий фикрлар билдирилди.

photo5334610133847747872.jpg

photo5334676705840835701.jpg

Йиғилишда замон талабига мос, шунингдек, хориж мамлакатлари тажрибаларини ўрганган ҳолда янги ўқитиш ва таълим бериш усулини яратишга эришиш муҳимлиги қайд этилди. Айни пайтда коррупцияга қарши курашишни кучайтириш, бу иллатнинг олдини олиш, таълим соҳасида қўшимча дарсликлар яратиш, хусусан, дамли ва зарбли чолғулар учун етарли даражада ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш, таълим масканларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ғоят муҳимдир. Бугунги кунда ёшлар истеъдодини кашф этишга доир ижодий танловларни ҳам янада қизиқарли, санъат мухлислари, ижодий жамоатчилик эътиборини жалб этадиган юксак даражада, креатив ёндашув асосида ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан амалий иш режалари белгилаб олинди.

6 545
Н.УСМОНОВА, Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА