ЎзА Ўзбек

23.07.2020 Чоп этиш версияси

Қозоғистондан ўткир вирусли пневмония касаллиги кириб келгани ростми?

Қозоғистондан ўткир вирусли пневмония касаллиги кириб келгани ростми?

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда Қозоғистон ҳудудидан ўткир вирусли пневмония касаллиги кириб келганлиги ва ўлганларнинг ҳам асосий қисми айнан шу касаллик билан оғриганлари тўғрисида хабарлар юрибди. Бу гаплар қанчалик ҳақиқатга яқин? Ушбу саволга Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков жавоб берди.

"Расмий хабарларга кўра, июнь ойидан бошлаб Қозоғистонда янги турдаги номаълум пневмония авж олгани ва ўлим ҳолатлари айнан шу пневмония сабабли ортган.

Шунинг учун Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бир гуруҳ экспертлари пневмонияга чалинган беморлар сони кескин ошиши сабабларини ўрганиш учун Қозоғистонга келиши кўзда тутилган.

Эҳтимол коронавирусга чалинган беморлар кечикиб ёрдам сўраган ва уларда пневмония аломатлари бордир, аммо Қозоғистонда пневмония чақирувчи янги ўткир вирус аниқланганлиги илмий лабораториялар тадқиқотлари асосида тасдиқланмаган", дейди Отабеков.

9 247
ЎзА