ЎзА Ўзбек

09.07.2018 11:10 Чоп этиш версияси

Қозоғистонда 52 нафар ҳамюртимизни ўлимига сабаб бўлган автобус ёнғини ҳақидаги иш судга жўнатилди

Қозоғистонда 52 нафар ҳамюртимизни ўлимига сабаб бўлган автобус ёнғини ҳақидаги иш судга жўнатилди

Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти прокуратураси январь ойида 52 нафар Ўзбекистон фуқароларини ўлимига олиб келган автобус ёнғинига оид ишни судга оширди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратурасининг матбуот хизмати маълум қилди. 

ТАССнинг хабар беришича 3 нафар автобус ҳайдовчилари ва транспорт воситасини рейсга чиқишидан аввал техник кўрик ўтказган “Азия транзит сервис" Масъулияти чекланган жамиятининг 2 ходимига нисбатан айблов илгари сурилмоқда.

Жамият асосчисининг ҳаракатлари тижорат ташкилотларида вазифаларини лозим даражада бажармаслик, била туриб, икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига олиб келган носоз автотранспорт воситасидан фойдаланганлик ҳамда расмий ҳужжатларни сохталаштириш деб таърифланмоқда. Механикнинг ҳаракатлари эса икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган носоз автомобилни эксплуатациясига рухсат бериш деб таснифланган. Автобус ҳайдовчилари икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг ўлимида ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганликда айбланишмоқда.

Суд томонидан автобус ҳайдовчиларига нисбатан судгача вақтинчалик қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган, механик эса гаров тўлаш имконига эга. Автобус ҳайдовчисига халқаро қидирув эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни соат 10:30 да Ақтобе вилоятининг Иргиз туманида “Самара – Чимкент” йўлининг 1068 километрида, Калибай посёлкасидан 10км масофада “Икарус” автобуси ёниб кетган эди. Автобус салонида 55 йўловчи ва икки нафар ҳайдовчи бўлган. 52 киши фожеа жойида қурбон бўлган. Автобусда кетаётганлардан фақат 5 киши омон қолган. Улардан уч нафари Қозоғистон фуқаролари, ҳайдовчилардир. Шунингдек, икки нафар йўловчи ҳам фожеа вақтида ёнаётган автобусдан чиқишга муваффақ бўлган.



Н. Тошпўлатова, ЎзА
6 746