Қозоғистон Ўзбекистонга йирик шохли чорва сотишни чекламайдиган бўлди. Фақат...
Аввалига барча турдаги чорва молларини сотишга тақиқ қўйиш ҳақида ўйланган эди, кейин бу фикр ўзгарди.
Аввалига барча турдаги чорва молларини сотишга тақиқ қўйиш ҳақида ўйланган эди, кейин бу фикр ўзгарди.
Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги йирик шохли чорвани Ўзбекистонга олиб кирилишига тўлиқ тақиқ киритилишини бекор қилди. Бу катта талаб мавжудлиги билан боғлиқ. Чекловлар эса фақат урғочи молларга тааллуқли, деб хабар берди “Информбюро”.
Бундан олдин қозоғистонлик фермерлар Ўзбекистонга жуда катта миқдорда чорва олиб кираётгани, чунки бу ерда мол гўштини сотиш фойдалироқ экани хабар берилган эди. Бу эса Қозоғистоннинг ўзида гўшт тақчиллигини юзага келтириб, нархларни кўтариб юборди.
“Аввалига ҳамма турдаги чорвани чегарадан ташқарига олиб чиқилишини тақиқлаш масаласи кўриб чиқилган эди, аммо кейин биз Гўшт иттифоқи билан ҳамкорликда агар мамлакат ичкарисида қайта ишлаш қувватлари етарли эмас экан, хорижга 30 фоизли устама ҳақ билан чиқариш бизнес учун фойдали деган қарорга келдик, - деди вазир ўринбосари Гулмира Исаева. - Нега бундай қилмаслигимиз керак. Шунинг учун фақат урғочи моллар олиб чиқилишига тақиқ қўйиш бўйича қарор қабул қилдик”.