Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.12.2017 08:45 Чоп этиш версияси

Қозоғистон ҳудудида Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун яна бир қулайлик яратилади

Қозоғистон ҳудудида Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун яна бир қулайлик яратилади Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида “Бейнеу-Акжигит-Ўзбекистон чегараси” автомобиль йўли реконструкция қилинмоқда. Йўлнинг умумий узунлиги 85 километрни ташкил этади. Лойиҳанинг қиймати қарийб 20 миллиард тенге.

Мазкур йўл участкаси “Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Нукус - Атырау - Астрахань” халқаро транзит-транспорт йўлаги таркибига киради. Ушбу йўлак орқали Каспийбўйи минтақаси ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларига чиқиш мумкин.

Таъмирлаш ишларини 2018 йилда якунлаш кўзда тутилган. Ҳозирги вақтда хавфсизлик ҳамда ҳаракатнинг тўхтаб қолмаслигини таъминлаш учун вақтинчалик айланма йўлдан фойдаланиш мумкин.

Реконструкция ишлари ниҳоясига етгач, мазкур йўл участкасида ўртача тезлик 50 километрдан 100 километрга етказилади.

ЎзА
7 037