ЎзА Ўзбек

17.09.2018 10:28 Чоп этиш версияси

Қозоғистон сенати спикери: "ўзбек, турк, туркманлар каби миллий анъаналарга таяниш керак"

Қозоғистон сенати спикери: "ўзбек, турк, туркманлар каби миллий анъаналарга таяниш керак"

Қозоғистон сенати спикери Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларга тантанали маросимларни ўтказишда ўзбек, турк, туркманлардан ўрнак олиш кераклиги борасида тавсия берди.

Спикер бу борадаги фикрини ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида эълон қилди.

“Қозоғистон ОАВда тўй ва бошқа тантаналарни ўтказишда янгича ёндашув лозимлиги ҳақидаги мунозараларни қўллаб-қувватлайман. Ноқулайликларга сабаб бўлаётган исрофгарчилик, ҳашамлардан воз кечиш мақсадида янгича ёндашув керак”, дея ёзди Қасим-Жомарт Тоқаев. Унинг фикрича, ўзбек, турк, туркманлар каби асосан миллий анъаналарга таяниш керак.

Тоқаев Twitter`даги ўзининг аккаунтини 2011 йилнинг июлида очган. У баёнот беришда мунтазам равишда Twitterдан фойдаланади.

ЎзА
3 060