ЎзА Ўзбек

28.03.2020 Чоп этиш версияси

Озиқ-овқат захираси етарли

Озиқ-овқат захираси етарли

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Қорақалпоғистонда ҳам кўнгилочар клублар, ошхона, кафе, ресторан ва тўйхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Фақат деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат дўконлари аҳолининг кундалик талабига мос равишда хизмат кўрсатмоқда.

photo_2020-03-27_21-17-33.jpg

-Бугунги кунда шаҳар аҳолисини деҳқончилик, чорвачилик, мева-сабзавот билан таъминлаш учун захира етарлича яратилган, -дейди “Нукус деҳқон бозори” акциядорлик жамияти раҳбари Бахтиёр Қўчқоров. — Деҳқонларимизга ва тадбиркорларга савдо ярмаркалари ташкил қилиб, маҳсулотларини харидорларга арзон нархларда сотишлари учун барча шароит мавжуд.

photo_2020-03-27_21-17-28.jpg

Нукус деҳқон бозорида аҳолига ҳар куни ўртача 5 тонна картошка, 2 тонна пиёз, 1,5 тонна сабзи, 2,5 тонна ун, ярим тоннадан карам ва гуруч сотиляпти.

photo_2020-03-27_21-17-43.jpg

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва санитария-эпидемиялогик осойишталик маркази билан ҳамкорликда ҳар куни кечки пайт бозор ҳудудида дезинфекция ишлари ўтказилмоқда.

photo_2020-03-27_21-17-48.jpg

997
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА