Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.01.2018 22:24 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда милтиқ неча пул туради?

Ўзбекистонда милтиқ неча пул туради? Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи Мақсудбек Жабборов (исм-шарифи ўзгартирилган) бир неча кун давомида таниш-билишларига ўзида 2 ов қуроли ва ўқ-дорилар борлиги, шуларни харидори чиқиб қолса, сотмоқчи экани тўғрисида гапириб юрди.

Айрим дўстлари мамлакатимизда қурол-яроғ сотиш ва сотиб олиш қонуний тартибга солинганини, уни ҳар қандай шахсга сотиш мумкин эмаслигини, бунинг учун жиноий жавобгарлик белгилангани тўғрисида тушунтиришга ҳаракат қилди. Аммо нафс қутқуси 25 ёшли йигитчани қонунни бузишга ундади.

У уйидаги ов қуроллари ва ўқ-дориларни 650 минг сўмга сотаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА
15 399