Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 13:02 Чоп этиш версияси

Оталар жасорати авлодларга ибрат

Оталар жасорати авлодларга ибрат Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Наманган вилояти кенгашида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб, “Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддасдир!” деб номланган уч авлод учрашуви ўтказилди.

Вилоят мудофаа ишлари, халқ таълими бошқармалари, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Сергей Крюков ҳамда Жаббор Содиқов уруш йиллари фожиалари ҳақидаги хотираларидан сўзлаб берди.

– Бу уруш халқлар тинчлигини бузишдан ташқари дунё тараққиётини ортга суриб юборди, миллионлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлди, фан-техника, халқ хўжалигини издан чиқарди, – дейди С.Крюков. – Тинчликпарвар, инсонпарвар халқлар бирдамлигининг тимсоли сифатида буюк ғалаба билан якунланди. Биз ҳам мазкур урушда ўз юртимиз келажаги ва тақдирини ҳимоя қилдик. Умримизнинг навқирон йилларидан бир бўлагини шундай шарафли ишга бағишлаганимиз учун ҳам бугун ҳурмат ва эъзоздамиз. Президентимиз томонидан кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ғамхўрлик умримизга умр қўшмоқда.

Тадбир якунида уруш қатнашчиларига миннатдорлик рамзи сифатида совға-саломлар топширилди.

А.Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
9 046