Қарор ижроси доирасида кўплаб алимент тўловчилар ушбу имкониятлардан фойдаланиб келмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг қабул қилиниши алимент тўловчилар учун яна бир имконият бўлди.

Мазкур ҳужжат билан алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров тақдим этиш асослари белгилаб берилди.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ғ.Хидировдан ундирувчи Б.Раҳмонованинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.

Карантин даврида уйида қолаётган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор Ғ.Хидиров алимент тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаб беришини айтиб, Мажбурий ижро бюросининг Денов туман бўлимига мурожаат қилди.

Бюронинг давлат ижрочиси томонидан ҳисоблаб берилган 84 миллион 864 минг сўм алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи тўлиқ олгандан сўнг ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ижро ҳужжати тамомланди.

Қарздор отага нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилинди.

Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилоят бошқармаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота фарзанди учун масъулиятини тўлиқ бажарди