ЎзА Ўзбек

27.07.2018 10:09 Чоп этиш версияси

Ортда қолган Қизириқ тумани ҳам ривожлантирилади

Ортда қолган Қизириқ тумани ҳам ривожлантирилади
Туманда жами 298 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

2018-2019 йилларда Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали хабар бермоқда. 

Қарор билан тасдиқланган дастур параметрларининг бажарилишини таъминлашда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи тузилди. 

Дастурда жами 298 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳаларнинг 146 таси саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги, 103 таси йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникация, 25 таси эса ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган.

ЎзА
3 829