ЎзА Ўзбек

10.07.2018 16:11 Чоп этиш версияси

“Оромитан”да мазмунли ҳордиқ

“Оромитан”да мазмунли ҳордиқ
Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Оромитан” оромгоҳида айни пайтда 120 нафар ўғил-қиз дам олмоқда.

Оромгоҳ жорий мавсум олдидан мукаммал таъмирланди. 150 ўринга мўлжалланган ётоқхона ҳамда амфитеатр, маънавият ва маърифат маркази, минифутбол, баскетбол, скейтборд ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказиладиган майдончалар ташкил этилган.

Дам олиш масканида компьютер саводхонлиги, тасвирий санъат, ёш табиатшунос, инновацион лойиҳалар, инглиз тили, мусиқа ва санъат, рақс, шахмат-шашка тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. 1500 дан ортиқ болалар адабиёти билан бойитилган кутубхона ўқувчиларнинг китобга қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда.

21.JPG


Тоҳир Истатов (сурат) ЎзА
10 889