Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 18:30 Чоп этиш версияси

Орол тубида янги газ конлари кўпаймоқда

Орол тубида янги газ конлари кўпаймоқда "Устюрт геофизика экспедицияси" филиали жамоаси ҳозирги кунда Устюрт кенглиги ва Оролбўйи ҳудудларида хорижий («Лукойл», «Eriell») компаниялар билан ҳамкорликда табиий ер ости бойликларини қидирув ва тадқиқ қилиш ишларини олиб бормоқда. Яқинда улар томонидан пастки Сургил кони очилиб, уни ўзлаштириш бўйича ишлар бошланди.

– Сургил кони мойдонидаги бурғилаш қудуқларидан шу кунгача 3 минг метрлик чуқурликкача юқорғи ва ўрта юра даври қатламларидан газ ва газ конденсати маҳсулотлари олинаётган эди. Жорий йил бошида қуйи Сургил майдонида 3 минг 650 метрлик чуқурликдан, яъни қуйи юра даври қатламларидан газ ва газ конденсати маҳсулотларини олиш бошланди, – дейди филиал мутахассиси Мақсет Реймов. – Ушбу қуйи Сургил конининг очилиши биз учун янги йил совғаси бўлди.

Бу майдонни тайёрлашда сейсмик дала партияси ишларининг ва бурғиланган қудуқларда отиб тешиш ишларини олиб борувчи кон-геофизика партияси ходимларининг ишлари аҳамиятли бўлди. Айниқса, дала партияси раҳбарларидан М.Сисенбаев, Е.Бекниязов ва И.Кенжаевларнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бундан олдин уларнинг фидойилиги туфайли сўнгги йилларда Арыслан, Ином, Қизил-Шалы, Сайҳун, Бесқала конлари очилган эди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг ёнилғи фондини кўпайтириш йўлларидан бири бўлган нефть ва газ геологияси соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан Устюрт нефть-газ минтақасида геологик-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича тузилган дастурга мувофиқ, 2018 йилда ушбу минтақада олиб бориладиган ишларни жадаллаштирилиб яна 25 жойда қидирув-излаш ишлари якунланади.

Ҳозирги вақтта шу йўналишдаги ишлар бошлаб юборилди ва Г.Ультепов бошқарган "Устюрт геофизика экспедицияси" филиали жамоаси Устюрт кенглиги ва Оролбўйи ҳудудларида икки дала сейсмопартияси ва бир кон геофизика партияси ёрдамида геофизик излаш ишларини олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда Устюрт минтақасида 4 минг 200 метргача чуқурликда жойлашган қуйи юра қатламларидан газ ва газ конденсати маҳсулотларини олиш чоралари кўрилмоқда.

Анвар Насирлаев, ЎзА
6 733