Орол денгизининг қуриган майдонига “яшил қоплама“ – ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилишнинг навбатдаги мавсумига старт берилди.

Мўйноқ туманига қарашли собиқ Возрождение ороли ҳудудида самолётда уруғ экиш ишлари бошланди.

24.JPG

19.JPG

“2019-2020 йилларда денгизнинг қуриган майдонига, яъни Возрождение ва Ақпеткей ҳудудларидаги 700 минг гектар майдонда “яшил қоплама“ –ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиш учун чўл ўсимликларини экиш белгиланган. Шу мақсадда 100 минг гектар майдонда кўчат экиш, 510 минг гектар майдонда самолёт ёрдамида уруғдан экиш ҳамда 90 минг гектар майдонда техника ёрдамида уруғдан экиш режалаштирилмоқда“, дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси ўринбосари Ернияз Акимниязов.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси таркибидаги давлат ўрмон хўжаликлари томонидан 241 гектар майдонда чўл ўсимлиги бўлган саксовул уруғидан кўчатхона ташкил этилиб, шундан 61 миллион дона саксовул кўчати етиштирилди ҳамда 700 тоннага яқин чўл ўсимликларининг уруғлари тайёрланди. Уруғ тайёрлаш ишлари давом этмоқда.

4.JPG

8.JPG

Эслатиб ўтамиз, 2018-2019 йилларда Орол денгизининг қуриган майдонларида 1500 га яқин ишчи (жумладан маҳаллий аҳоли) кучи ёрдамида 1532 тонна чўл ўсимликлари уруғи (саксовул уруғидан 1459 тонна ва қорабарақ уруғидан 73 тонна) тайёрланган эди.

Кенг қамровли ободонлаштириш ишларида 2 та самолёт (АН-2) ва 500 га яқин махсус техниклардан фойдаланилган.

23.JPG

22.JPG

Шу техникалар ёрдамида 1 миллион 126 минг гектар майдонда қариқ (борозда) тортиш ишлари олиб борилди ва 461 минг гектар майдонда саксовул уруғлари экилди, кўчатлари ўтқазилди.

Экиш ишлари март ойига қадар давом этади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орол денгизининг 700 минг гектар қуриган майдонида “яшил қоплама“ – ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилинади