ЎзА Ўзбек

29.03.2020 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистонлик кўнгилли ёшлар фаолликни оширмоқда

Қорақалпоғистонлик кўнгилли ёшлар фаолликни оширмоқда
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг кўнгиллилари томонидан бугун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинган ҳолда Нукус шаҳри ҳудудидаги “Қизилқум”, “Шоирлар овули”, “Дўстлик” ва “Тунғич қўнис” макон фуқаролар йиғинларидаги ногиронлиги бор ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди. 

й3.jpg

Синовли кунларда сергак бўлишга чақириш мақсадида ҳимояланиш тартиблари тушунтирилиб, уларга бепул ҳимоя ниқоблари, қўлқоплар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. 

й4.jpg

- Бизнинг кўнгилли ёшлар одамларнинг ўз уйларида қолишини, санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилишини тарғиб қилмоқда. Халқ орасида, асосан, ёши катта кишилар орасида оммавий ахборот воситаларини, интернетдан янгиликларни кузатиб бориш имкони йўқ фуқаролар ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун борича тарғибот ишларини янада жонлантиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Халқимизнинг хабардорлиги қанчалик ошиб, белгиланган тартибга шунчалик риоя қилса, албатта, биз хавфдан ҳоли бўламиз, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг ўринбосари Бибижан Аралбаева.

й5.jpg

Тадбир давомида Нукус марказий деҳқон бозорида фуқароларга минг дона бепул ҳимоя ниқоблари тарқатилди. Шу каби тадбир барча туманларда ёш кўнгиллилар томонидан олиб борилди. Ёшлар иттифоқи томонидан уюштирилган хайрия ишлари давом этади.



1 377
Е.Қаноатов, ЎзА