Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.08.2017 08:20 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистонда умумхалқ ҳашари бошланди

Қорақалпоғистонда умумхалқ ҳашари бошланди Қорақалпоғистон Республикасида бошланган хайрия ҳашарида ҳам халқимизга хос ҳамжиҳатлик фазилати яна бир бор намоён бўлди.

Эрта тонгдан ҳашарчилар ҳудудларни ободонлаштириш, ўз қишлоғи, маҳалласи, кўчаси ва хиёбону зиёратгоҳларни тартибга келтиришни бошлади. Ушбу тадбирни миллий қадриятларимизга хос ташкил этиш ва юқори савияда ўтказишга давлат ва жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бош-қош бўлмоқда.

Нукус шаҳрининг “Кўна қалъа” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли ҳам хайрия ҳашарида фаол иштирок этаётир. Кимдир ариқ-зовурларни тозалаётган бўлса, бошқаси дарахтларга шакл бермоқда, ёшлар, аёллар атрофни супуриб, сув сепмоқда.

–Халқимиз тўйга тўёна ҳозирлаш, байрамларни тинч-осойишта, саранжом-саришта ўтказишга алоҳида эътибор қаратади, – дейди ушбу маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулинор Ўтемуратова. – Бугун эрта тонгдан Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан ўтказилаётган ҳашарда ҳудудимиздаги 28 кўчада ободонлаштириш ишлари бошланди. Ҳашарда маҳалламиз фахрийлари 2,5 мингдан зиёд ёшларга бош бўлмоқда. Турли хайрия табирлари ўтказилаётир.

13 (2).jpg

Умумхалқ ҳашари Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида ўтказилаётган тадбирнинг дастлабки кунида 603 мингдан зиёд юртдошимиз иштирок этмоқда. Уларнинг 392 мингдан зиёди ёшлардир. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳузуридаги “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” кўнгилли ёшлар гуруҳи томонидан ёлғиз кексалар, ўзгалар кўмагига муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уй-жойларини тозалаш, тартибга келтиришга кўмаклашилмоқда.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлимидан олинган маълумотларга кўра, умумхалқ ҳашарининг биринчи кунида 711 гектар ер ободонлаштирилиб, 837 тонна чиқинди чиқариб ташланади. 404 километр ариқ-зовур тозаланиб, 59 зиёратгоҳ ва қабристон обод қилинади.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
2 545






Все о погоде - Pogoda.uz