ЎзА Ўзбек

01.06.2020 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистонда таксиларга йўловчи ташишга рухсат берилди

Қорақалпоғистонда таксиларга йўловчи ташишга рухсат берилди

Нукус шаҳри ва барча «яшил» категориядаги туман ҳудудларида йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга рухсат берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабарига кўра, йўналишсиз таксилар йўловчи ташиш учун автомобиль салонида бошқарувчи ўриндиғи билан йўловчилар ўриндиғи ўртасида пластик ёки плёнка билан тўсиқ ўрнатилган бўлиши, автомобиль бошқарувчиси билан йўловчининг тиббий ниқобда бўлиши, йўловчиларнинг сони икки кишидан ортмаслиги ва уларнинг автомобиль салонининг орқа ўриндиғида жойлашиши ҳамда йўналишсиз такси бошқарувчисининг ўз ҳудудида ҳаракатланиши белгиланган.

3 771
Е.Қаноатов, ЎзА