ЎзА Ўзбек

06.07.2018 18:49 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистонда “Қозоғистон таълими кунлари” ўтказилди

Нукус шаҳрида Қозоғистон Республикасининг ўндан ортиқ етакчи олий ўқув юртлари вакиллари иштирокида “Қозоғистон таълими кунлари” тадбири ўтказилди. 

Унда Қозоғистондаги олий ўқув юртларида талабалар учун яратилган имконият ва шароитлар тўғрисида маълумот берувчи кўргазма ташкил қилинди.

Тадбир доирасида Қорақалпоқ давлат университетида ҳам соҳа вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда Қозоғистоннинг 12 олий таълим муассасасидан келган профессор-ўқитувчилар ўзлари фаолият олиб бораётган ўқув юртлари ҳақида батафсил маълумот берди. Шундан сўнг, Қорақалпоғистондаги етакчи олий ўқув юртлари билан илм-фан, таълим соҳасида ҳамкорликда ишлаш бўйича меморандумлар имзоланди.

Айни пайтда Нукусда Қозоғистондаги қатор олий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган ўзбекистонлик абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

Е.Қаноатов, ЎзА
7 033