ЎзА Ўзбек

27.04.2020 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистонда коронавирусдан тузалганлар сони 50 нафарга етди

Қорақалпоғистонда коронавирусдан тузалганлар сони 50 нафарга етди

Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясидан тўлиқ тузалган 21 нафар бемор реабилитацияга кузатилди.

Мазкур шифохонада бугунги кунгача коронавирусга чалинган беморлардан 50 нафари бутунлай соғайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, соғайиб чиққан беморларнинг 15 нафари Нукус шаҳридан, 4 нафари Мўйноқ туманидан ва яна 2 нафари қўнғиротлик бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Бу эса уларни даволашда жасорат ва фидойилик намунасини кўрсатаётган шифокорлар, ҳамшира ва санитар ходимлар меҳнатининг ижобий самарасидир.

photo_2020-04-27_19-12-45.jpg

photo_2020-04-27_19-12-41.jpg

– Юқумли касалликлар шифохонасига икки нафар неварам билан келган эдим,–дейди тузалиб чиққан мўйноқлик фуқаро.– Келган кунимдаги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин. Ҳозирги синовли кунларга қарамасдан беморларни вақтида даволашда яратилган шарт-шароитлар учун давлатимиз раҳбарига оиламиз номидан миннатдорлик билдираман. Мана шундай имкониятлар натижасида бугун тузалиб чиқаяпмиз. Бундан жудаям мамнунмиз. Айниқса, невараларимнинг қувончини айтмайсизми.

Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида дарддан фориғ бўлаётганлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролардан яна бир гуруҳи яқин кунларда бутунлай соғайиб чиқиши кутилмоқда.

photo_2020-04-27_19-12-30.jpg

2.JPG

2 049
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА