ЎзА Ўзбек

20.02.2018 22:00 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистонда Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти аниқланди

Қорақалпоғистонда Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти аниқланди Нукусда “Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, диний экстремизмга қарши курашишда ички ишлар органлари билан халқнинг бирдамлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Энг намунали профилактика инспекторлари, маҳалла оқсоқоллари, посбонлар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, хотин-қизлар кенгашлари раислари фаолияти ўрганилиб, танлов номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

2.jpg

Чимбой тумани “Шоҳтемир” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 161-ички ишлар органлари таянч пункти биринчи, Нукус шаҳри “Темир йўл” ва “Баракат” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 1-ички ишлар органлари таянч пункти иккинчи ва Амударё тумани “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 223-ички ишлар органлари таянч пункти учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, “Энг фаол профилактика инспектори”, “Энг фаол маҳалла посбони”, “Ибратли хотин-қизлар қўмитаси раиси” ва бошқа номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Анвар Насирлаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
10 433