Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Нукус-Тошкент (“Ўзбекистон ҳаво йўллари”) ва Нукус-Москва (“Уральские авиалинии”) йўналишидаги авиақатновлар, шунингдек, барча чартер рейслар бекор қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири А.Бердиевнинг таъкидлашича, Қорақалпоғистон ҳудудидан ҳаракатланадиган “Мискин – Бейнеу – Мискин” ва “Тошкент – Қўнғирот – Тошкент” йўналишидаги темир йўл йўловчи поездлари ҳамда барча халқаро автобус қатновлари тўхтатилди.

Шунингдек, вилоятлараро (шаҳарлараро), “Нукус АВ – Тошкент АВ – Нукус АВ”, “Беруний АВ – АВ Урганч”,“Манғит АС – Гурлан АС” йўналишидақатнайдиган автобусларнинг шу йўналишда қатнови ҳам вақтинча чекланди.

Вазирлик инспекторлари “Бес тобе” (Нукус) блок постида куни-тун вилоятлараро (шаҳарлараро) йўналишларига кетаётган транспорт бошқарувчиларига коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда республика ичкарисида қатнайдиган барча йўналишли автомобиллар ҳар тўрт соатдан дезинфекция қилинмоқда ва ниқоблар бепул тарқатилмоқда.

Темир йўл транспорти орқали ҳар хил вақтларда ташқаридан келган фуқаролар ва уларга хизмат кўрсатувчилар 14 кунлик карантинда сақлаш учун Нукус темир йўл вокзалидан тегишли жойларга автототранспортларда етказилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда ҳам баъзи транспорт қатновларига чеклов жорий қилинди