ЎзА Ўзбек

25.07.2018 17:00 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистонда “Адолатли қайнона” аниқланди

Қорақалпоғистонда “Адолатли қайнона” аниқланди
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди. 

Танловда қуйи босқич ғолиблари – маҳаллада ташаббускор, миллий анъаналар, ёшларнинг маънавияти, маданияти ва маърифатини янада юксалтириш орқали оилаларда баркамол авлодни улғайтиришдаги ибратли тажрибага эга қайноналар иштирок этди.

Беллашувда Нукус шаҳри вакили Умитхан Халмуратова ғолиб деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Кегайли тумани вакили Гулистон Тилеумуратова иккинчи, қанликўллик Сулувхан Жанибекова ва чимбойлик Фатима Палуанова эса учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

Есимхон Қаноатов, ЎзА
4 388