ЎзА Ўзбек

06.08.2018 Чоп этиш версияси

11 туманда йил бошидан буён ёшлар томонидан жиноят содир этилмади

11 туманда йил бошидан буён ёшлар томонидан жиноят содир этилмади

Қорақалпоғистон Республикасида ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда умумий жиноятлар сони 542 тага камайган. 242 та фуқаролар йиғини ҳудудида ёшлар томонидан умуман жиноят содир этилмаган. Жазони ўтаб келган 248 та фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Бу ҳақда Нукусда шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, ички ишлар органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда маълумот берилди.

Жорий йил 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, бу борада ички ишлар органлари ва давлат органларининг масъулиятини ошириш, тизимда юзага келган муаммолар ҳамда камчиликларни бартараф қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор мажлиси ўтказилган эди.

Тадбирда Президентимиз томонидан ўша мажлисда кўтарилган муҳим масалалар юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбир якунида 16 ёшга тўлган бир гуруҳ ёшларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

8 442
Есимхон Қаноатов, ЎзА