ЎзА Ўзбек

25.08.2018 15:20 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясига аввалги раҳбар қайтиб келди

Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясига аввалги раҳбар қайтиб келди
2012 йилда Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясини бошқарган Бахитбек Ельманов орадан 6 йил ўтгач қатор лавозимларда ишлаб, яна Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси директори лавозимга тайинланди.

«Nukus-FM» радиоси ва «Жаслар ТВ» телеканаллари лойиҳалари муаллифи ва шу пайтгача раҳбари бўлиб ишлаб келган Б.Ельманов унгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси матбуот котиби, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси лавозимларида фаолият юритган.

ЎзА
5 614