ЎзА Ўзбек

01.03.2018 12:11 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка ҳудудларида ёпиқ сузиш ҳавзалари қурилади

Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка ҳудудларида ёпиқ сузиш ҳавзалари қурилади 2017-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой, Кегейли, Қораўзак, Нукус, Хўжайли, Шўманой, Қонликўл, Қўнғирот, Амударё, Тўрткўл, Элликқалъа туманларидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида 11 ёпиқ сув ҳавзалари янгидан барпо этилади.

Жами 35,2 миллиард сўм маблағ сарф этилиши режалаштирилган ушбу объектларнинг тўрттаси жорий йилда фойдаланишга топширилади. Амударё, Чимбой, Қораўзак туманларида 25х11 ўлчамдаги ёпиқ сузиш ҳавзаси янгидан қурилиб, Элликқалъа туманидаги ёпиқ сузиш ҳавзаси реконструкция қилинади.

Анвар Насирлаев, ЎзА
9 301