Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 10:48 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистон Республикасида 138 минг киши ҳамон паспортини алмаштирмаган

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 1 миллион 254 минг фуқаро биометрик паспорт билан таъминланиши шарт. Ҳозирги вақтда улардан 1 миллион 116 минг фуқаро паспортларини алмаштирган бўлиб, 138 минг фуқаро ҳануз биометрик паспорт олмаган. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЎзА мухбирига маълум қилди.

Республика халқини биометрик паспорт билан таъминлаш муддати 2018 йил 30 июнь деб белгиланган.

Агар бу фуқаролар ўз вақтида эски намунадаги паспортларини биометрик паспортга алмаштирмаса, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 223-моддаси билан жавобгарликка тортилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда биометрик маълумотларга эга паспортларга ўтиш жараёни 2011 йил 1 январьдан бошланган эди.

Есимхон Қаноатов, ЎзА
4 769