ЎзА Ўзбек

15.03.2019 17:12 Чоп этиш версияси

“Opel” ўриндиғи остидан сигаретлар топилди

“Opel” ўриндиғи остидан сигаретлар топилди

Қўшни мамлакатдан “Сариосиё” чегара божхона постига кириб келган фуқаро С. Н. ўрнатилган тартибларни қўпол равишда бузишга уринганлиги аниқланди. 

Юртимизга кириб келиш чоғида божхона масканларидан ўтаётган фуқароларнинг дастлабки мажбурияти бу – уларнинг ёнида бўлган товар моддий бойликлари ҳамда валюта қимматликларини ёзма равишда декларациялашдан иборатдир.

Бироқ, қўшни мамлакатдан “Сариосиё” чегара божхона постига кириб келган фуқаро С. Н. ўрнатилган тартибларни қўпол равишда бузишга уринганлиги аниқланди. 

Божхона ходими фуқарони белгиланган тартибдаги назоратдан ўтқазди. Натижада, унинг бошқарувидаги “Opel ZAFIRA” русумли енгил автомашинанинг ўриндиғи остидан 80 қути сигаретлар яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

ЎзА
1 534