Опа-сингил, ака- укаларим кўпайганидан хурсандман
Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугун кўплаб саховатпеша юртдошларимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугун кўплаб саховатпеша юртдошларимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Тўлқин Расулов ушбу ҳаракат доирасида Қамаши тумани “Қоратепа” маҳалласида истиқомат қилувчи 7 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилани 3 ой давомида зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайдиган бўлди.
Куни кеча Тўлқин Расулов мазкур маҳаллада бўлиб, истиқомат қилувчи ушбу оилалар билан яқиндан танишиб, улар билан суҳбатлашди ва кундалик ҳаёт учун зарур бўладиган дастлабки озиқ-овқат маҳсулотларини улашди.
–Ота-боболаримиз бир-бирингизга меҳр-оқибатли бўлинглар деганида ҳикмат кўп, – дейди Т.Расулов. – Президентимизнинг ташаббуси бизни жипслаштирмоқда. Бугун мен учун янада қадрли бўлиб бораётган оилаларда бўлдим. Ўйлайманки, кейинчалик ҳам улар билан эзгу ришталаримиз давом этади. Опа-сингил, ака-укаларим сони ошганлигидан хурсандман.
Синовли кунларда қолаверса, муборак ойда кўрсатилган бу каби саховат ёрдамлари халқимизга хос меҳр-оқибат ришталарининг мустаҳкамлашувига хизмат қилади.