ЎзА Ўзбек

15.04.2019 17:24 Чоп этиш версияси

Қонунчилик палатасида Россия қаҳрамонлари ассоциацияси аъзолари билан учрашув ўтказилди

Қонунчилик палатасида Россия қаҳрамонлари ассоциацияси аъзолари билан учрашув ўтказилди

Ҳозирда Россия Федерацияси Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раиси, Россия қаҳрамонлари ассоциацияси Президенти Владимир Шаманов бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Россия қаҳрамонлари ассоциацияси делегацияси аъзолари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақида парламент қуйи палатаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашув аввалида меҳмонларга 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар хусусида маълумот берилди. Хорижий мамлакатлар, жумладан, Россия Федерацияси билан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Делегация аъзолари Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда қисқа вақт мобайнида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга юқори баҳо берди. Шунингдек, алоқаларни мустаҳкамлаш, барча соҳада жадал ривожланиб бораётган Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини янада кенгайтириш хусусида фикр билдирган меҳмонлар, ўз навбатида, делегациянинг Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларига ташрифи юқори даражада ташкил этилгани учун миннатдорлик изҳор этди.

293A1735.JPG

Мулоқот чоғида таниқли ўзбек фазогири, Россия Қаҳрамони Солижон Шарипов ҳам сўзга чиқиб, ўзи меҳнат қилаётган Фазогирлар тайёрлаш маркази фаолияти тўғрисида гапириб берди.

Учрашувда томонлар мазкур мулоқотдан қаноатланиш ҳосил қилгани ҳамда келгусида самарали ва конструктив ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.

Мулоқот якунида Россия қаҳрамонларидан иборат делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари фаолияти, парламент қуйи палатасининг муҳташам биноси, мажлислар заллари билан яқиндан таниш имконига эга бўлди.

photo5308023715054856825.jpg

photo5307985592925137881.jpg

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА
1 820